Янгиликлар архиви |
МЧЖ «EKARMON GROUP» иш фаолияти тугатилмоқда 5 Июл |
Маъсулияти чекланган жамият МЧЖ «EKARMON GROUP», Тошкент шахри, Шайхотрохур тумани тадбиркорлик фаолиятини Давлат рўйхатидан ўтказиш субъектлари томонидан рўйхатга олинган, 20.03.2008 йил № 002456-09, СТИР 300768942, код КТУТ 22351800, таъсисчилар умумий йиғини 05 июл 2010 йил 3-рақамли протоколи асосида ИШ ФАОЛИЯТИ ТУГАТИЛМОҚДА.
|
Ҳурматли «eKarmon» интернет-тўловлар тизими фойдаланувчилари! 31 май |
Иш фаолиятининг тугатилиши муносабати билан «EKARMON GROUP» МЧЖ барча фойдаланувчилардан «eKarmon» тизимидаги электрон ҳисобларидан пул маблағларини 14 июн 2010 йилгача ўзларининг банк ҳисоб рақамларига чиқаришларини сўраймиз.
|
9- май - Хотира ва Қадрлаш Куни 8 май |
«eKarmon Group» Компанияси аъзолари юртдошларимизни Хотира ва Қадирлаш Куни биланг чин дилдан табриклайди!
|
Оммавий офертанинг янги версияси жойлаштирилди 6 май |
«eKarmon» интернет-тўловлар тизими воситасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича хизмат кўрсатувчи (Шартнома) – оммавий офертанинг янги версияси www.ekarmon.uz сайтимизда жойлаштирилганлиги ҳақида хабар қиламиз. Ушбу (Шартнома) – оммавий оферта 11-майдан бошлаб амал қилади.
|
Оммавий офертанинг янги версияси жойлаштирилди 10 март |
Сизларга шуни маълум қиламизки, 15-мартдан бошлаб «eKarmon» интернет-тўловлар тизими воситасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича оммавий офертанинг янги версияси кучга киради. Ушбу оммавий оферта билан бу ерда танишишингиз мумкин.
|
8-март билан табриклаймиз! 4 март |
Республикамиздаги барча Ватандошларимизни кириб келган баҳор фасли билан ҳамда севимли аёлларимизни 8-март байрами билан табриклаймиз!
Барчангизга чин дилдан соғлиқ, хушчақчақлик ва баҳорий кайфият тилаймиз!
|
Тарифнинг янги версияси жойлаштирилди 1 март |
Сизларга шуни маълум қиламизки, 5-мартдан бошлаб «eKarmon» интернет-тўловлар тизими воситасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича тарифнинг янги версияси кучга киради. Ушбу тарифлар билан www.ekarmon.uz сайтидан танишишингиз мумкин.
|
Diamondpaper.ek.uz - янги маҳсулотлар, янги нархлар 24 феврал |
Ҳурматли “eKarmon” тизими фойдаланувчилари! Сизларга шуни мамнуният билан маьлум киламизки,
http://diamondpaper.ek.uz интернет-дўкони янги маҳсулот турлари билан кўпайди. Интернет-дўкондан офис ёки уйингизга керакли бўлган канцелярия моллари – скрепкадан тортиб сейфларгача бўлган турли анжомларини харид қилишингиз мумкин.
|
Тарифнинг янги версияси жойлаштирилди 9 феврал |
Сизларга шуни маълум қиламизки, 14-февралдан бошлаб «eKarmon» интернет-тўловлар тизими воситасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича тарифнинг янги версияси кучга киради. Ушбу тарифлар билан www.ekarmon.uz сайтидан танишишингиз мумкин.
|
Mp3.uz сайти «eKarmon» тизимига уланди 4 феврал |
«eKarmon» интернет-тўловлар тизимига навбатдаги интернет-ресурс уланди. Эндиликда «eKarmon» фойдаланувчилари мусиқа ва видоеклипларни Mp3.uz сайтидан онлайн харид қилишлари мумкин.
|
«Карьера+» ҳафтаномаси «eKarmon» тизимига уланди 8 январ |
Эндиликда «eKarmon» тизими фойдаланувчилари ўзларининг резюмелари ёки ваканциялари ҳақидаги эълонларини “онлайн” режимида «Карьера+» ҳафтаномасига ҳамда http://www.kplus.uz сайтидаги газетанинг вертуал версиясига жойлаштиришлари мумкин.
|
Янги 2010-йил билан! 23 декабр |
Ҳурматли «eKarmon» тизими фойдаланувчилари! Сизларини кириб келаётган 2010-йил билан чин дилдан муборакбод этамиз.
|
Ҳурматли «eKarmon» тизими фойдаланувчилари! 14 декабр |
Сизларга шуни маълум қиламизки, шахсий кабинетдан хизматларга тўлов ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади.
|
«Экономическое Обозрение» журнали eKarmon тизимига уланди 11 декабр |
«Экономическое Обозрение» журнали тахририяти «eKarmon» интернет-тўловлар тизими билан ҳамкорликда ишлаш бўйича шартнома тузди, ҳамда «онлайн» тўловлар қабул қилишини бошлади. Эндиликда «eKarmon» тизими фойдаланувчилари http://review.ek.uz интернет-дўконига ташриф буюриб, ҳар ойда босмага чиқадиган «Экономическое Обозрение», «Альманах Узбекистана», маркетинг тадқиқотларига таалуқли ва бошқа журналларни харид қилишлари мумкин. Шунингдек интернет-дўконида «Экономическое Обозрение» журналига 2010 йил учун обуна бўлиш имконияти ҳам мавжуд.
|
eK Mobile Pro фойдаланувчилари диққатига! 04 декабр |
Шуни сизларга маълум қиламизки, eK Mobile Pro дастурининг янги версияси тадбиқ қилинишидан олдинги тайёргарлик ишлари муносабати билан хозирги дарстур версияси тўхтатилди.
|
Тизим фойдаланувчилари диққатига! 01 декабр |
Ҳурматли тизим фойдаланувчилари, Сизларга шуни маълум қиламизки, ўзингизнинг банк ҳисоб рақамингиздан ёки махсус сўмли карта ҳисоб рақамлардан еКармонларни тўлдириш учун «eKarmon Group» Компанияси ҳисоб рақамига пул маблағларини жўнатиш вақтинчалик тўхтатилиди.
|
Тизимга чекланмалар киритилди 30 ноябр |
Ҳурматли фойдаланувчилар! Сизларга шуни эслатиб ўтамизки, 01.12.2009 дан бошлаб ҳисобни тўлдириш ва электрон ҳисобдан фойдаланиш бўйича «eKarmon» тизимига чекланмалар киритилади.
|
Тизим фойдаланувчилари диққатига! 28 ноябр |
Ҳурматли тизим фойдаланувчилари, Сизларга шуни маълум қиламизки, «eKarmon Group» Компанияси PAYNET тизими орқали еКармонларни тўлдириш вақтинчалик тўхтатилди.
|
«eKarmon» тизими фойдаланувчилари диққатига! 26 ноябр |
Шуни ҳабар қиламихки, 01.12.2009 дан бошлаб ҳисобни тўлдириш ва электрон ҳисобдан фойдаланиш бўйича тизимга чекланмалар киритилади.
|
Профилактика ишлари 25 ноябр |
Тизимда олиб борилаётган техник ишлар муносабити билан еКармонларни тўлдириш вақтинчалик тўхтатилди.
|
«Менинг шаҳрим. Таълим» (“Мой Город. Образование”) - географик ахборот тизими 20 ноябр |
«Менинг шаҳрим. Таълим» лойиҳаси eKarmon тизимига уланди ҳамда «онлайн» тўловларни қабул қилмоқда. Эндиликда бизнинг фойдаланувчиларимиз ушбу лойиҳада таклиф этилган “Тайёрлов тестлари”, “Мантиқий тестлар” ва бошқа шунга ўхшаш хизматлар учун тўлов ўтказишлари мумкин.
|
Kinoman.uz сайти «eKarmon» тизимига уланди 17 ноябр |
«eKarmon» интернет-тўловлар тизимига янги интернет-ресурс уланди. Эндиликда «eKarmon» фойдаланувчилари
Kinoman.uz сайтидан аудио-визуал махсулотларни сотиб олишлари мумкин.
|
«eK SMS» хизмати фойдаланувчилари диққатига!!!! 12 ноябр |
Ҳурматли «eK SMS» хизмати фойдаланувчилари. Сизларга шуни маълум қиламизки, 14.11.2009 йилдан бошлаб
Beeline уяли алоқа оператори абонентлари SMS-буйруқларни 1020 қисқа рақамига жўнатишлари керак. 1020 қисқа рақамига SMS-буйруқларни жўнатиш уяли алоқа оператори тарифига биноан амалга оширилади.
|
UzKart - Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази пластик карталаридан фойдаланувчилар учун янги имкониятлар 12 ноябр |
«eKarmon Group» компанияси «eKarmon» тизимидаги еКармонларни тўлдириш бўйича янги имкониятларни очмоқда. Эндиликда «eKarmon» тизими фойдаланувчилари ўзларининг электрон ҳисобларини Ўзбекистондаги тижорат банклари орқали дарҳол UzKart банк пластик карталари ёрдамида банкоматлар ёки инфокиосклардан тўлдиришлари мумкин. Мазкур хизмат «eKarmon» МЧЖ ва Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЕОПЦ)нинг ҳамкорликда имзоланган агентлик шартномаси орқали амалга оширилади.
|
EVO хизматлари учун «eKarmon» тизими орқали тўланг 5 ноябр |
Эндиликда «eKarmon» тизими фойдаланувчилари EVO дан уй интернети учун тўловларни «онлайн» равишда ўтказишлари мумкин.
|
Барча профилактик ишлар муваффақиятли якунланди 28 октябр |
Ҳурматли тизим фойдаланувчилари! Барча профилактик ишлар муваффақиятли якунланди. Эндиликда Сиз тизимнинг барча функцияларидан фойдаланишингиз: хизматлар учун тўловлар ўтказишингиз, ҳисобни тўлдиришингиз ҳамда интернет-дўконлардан маҳсулотлар сотиб олишингиз мумкин.
|
eKarmon Pro орқали маблағларини тизимдан чиқариш 24 октябр |
Сизларга шуни маълум қиламизки, eKarmon Pro фойдаланувчилари ўз пулларини eKarmon тизимидага шахсий кабинетларидан ўзларининг ҳисоб рақамларига чиқариб олишлари мумкин (Транзакции > Вывод денег).
|
Профилактика ишлари 10 октябр |
Тизимда олиб борилаётган техник ишлар муносабити билан еКармонларни тўлдириш ва шаҳсий кабинетингиздан хизматлар учун пул тўлаш вақтинчалик тўхтатилди.
|
Ҳурматли фойдаланувчилар! 9 октябр |
Ҳозирда MTS, Beeline, UCell, Perfectum Mobile операторларида вақтинчалик тўловлар қабул қилинмайди.
|
Оммавий офертанинг янги версияси жойлаштирилди 7 октябр |
eKarmon интернет-тўлов тизими воситасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича хизмат кўрсатувчи Шартнома – оммавий офертанинг янги версияси жойлаштирилгани ҳақида Сизга хабар қиламиз.
|
Фойдаланувчилар диққатига! 3 октябр |
Сервердаги профилактик ишлар туфайли 03.10.09 й. соат 22:00 дан 06:00 (04.20.09 й.) гача «eKarmon» интернет-тўловлар тизими орқали тўловлар қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилади.
|
MTS, Ucell ва Beeline рақамларини «eKarmon» тизими орқали сотиб олинг 1 октябр |
Барчамиз уяли алоқа телефони сотиб олганимизда, уяли алоқа операторидан нафақат тариф, балки телефон рақамини ҳам танлаймиз. «eKarmon» интернет-тўловлар тизимига уланган http://nomer.ek.uz интернет-дўкони етакчи уяли алоқа операторлари MTS, Beeline ва Ucell «олтин» ва «кумуш» рақамларини таклиф этади.
|
«eK SMS Light» - «eK SMS» хизматига янги қўшимча 30 сентябр |
«eK SMS Light» - тўловларни уяли алоқа телефони ёрдамида SMS –буйруқлар орқали ўтказиш.
|
Ucell оператори хизматларига тўлов ўтказиш вақтинчалик тўхтатилди! 29 сентябр |
Профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан Ucell оператори хизматларига тўлов ўтказиш вақтинчалик тўхтатилди.
|
«ICT EXPO-2009» кўргазмасида «eKarmon» стенди - энг кўп ташриф буюрилган стенд 28 сентябр |
Яна бир бор «ICT EXPO-2009» кўргазмасида интернет-тўловлар тизими «Энг кўп ташриф буюрилган стенд учун» мукофотига сазовор бўлди.
|
ICTEXPO-2009 кўргазмасидаги фото суратларингизни foto.ek.uz сайтидан кўчириб олинг 25 сентябр 2009 йил |
ICTExpo 2009 кўргазмаси - «eKarmon» стенди меҳмонлари диққатига!
|
Ийд-ул-фитр байрами билан табриклаймиз 19 сентябр |
«eKarmon Group» компанияси Ўзбекистон аҳолисини муборак Ийд-ул-фитр байрами билан табриклайди. Ҳар бир оилага тинчлик, хотиржамлик, соғлиқ ва барака тилаймиз. Байрамингиз билан, азиз ватандошлар!
|
Барчангизни 23-25 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган ICTExpo-2009 кўргазмасидаги «eKarmon» стендига таклиф этамиз! 18 сентябр |
«eKarmon Group» МЧЖ республикамизнинг барча аҳолисини 23-25 сентябр кунлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида бўлиб ўтадиган ICTExpo-2009 кўргазмасидаги "eKarmon" стендига таклиф этади.
|
еКармонингизни «Капитал банк» кассаларида тўлдиринг 9 сентябр |
Эндиликда «eKarmon» интернет-тўловлар фойдаланувчилари «eKarmon» тизимидаги электрон кармонларини Тошкент шаҳрида жойлашган ОАТБ «Капитал банк» исталган мини-банкларида тўлдириш имкониятига эгалар.
|
Мустақиллик байрами ва Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги билан қутлаймиз! 28 август |
«eKarmon Group» компанияси Сизларни Ўзбекистон Республикасининг 18 йиллиги ҳамда пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги билан табриклайди. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга тинчлик ва фаравонлик тилаймиз. Бутун халқимиз юксалиб яшнашига тилакдошмиз!
|
«eKarmon Group» компанияси Ўзбекистон аҳолисини муборак Рамазон ойи билан қутлайди 20 август |
«eKarmon Group» компанияси Ўзбекистон аҳолисини муборак Рамазон ойи билан қутлайди. Сиз ва яқинларингизга мастаҳкам соғлиқ, хонадонингизга тинчлик ва осойишталик тилаб қоламиз!
|
torg.uz – Ўзбекистон савдо майдончаси «eKarmon» тизимига уланди 18 август |
Эндиликда «eKarmon» тизими фойдаланувчилари «онлайн» режимида реклама бонусларини (РБ) сотиб олиш ҳамда кейинчалик ўзларининг эълонларини “топ” бўлимига ва уларни юқори қаторга кўтариш имконига эгалар.
|
VISA инфокиосклари орқали «eKarmon» электрон ҳисобларини тўлдириш йўриқномаси 17 август |
Аввал маълум қилганимиздек, «eKarmon Group» компанияси ҳамда ATB «O'zsanoatqurilishbank» ўртасида «eKarmon» электрон ҳисобларини банк инфокиоскларида VISA пластик карталари орқали тўлдириш бўйича агентлик шартномаси имзоланган эди.
|
eKarmon тизими Сотувчилари учун "тезкор хабар" хизмати ишга тушди 11 август |
ООО «eKarmon Group» компанияси интернет-дўконларини "eKarmon" интернет-тўловлар тизимига улаган хўжалик субъектлари учун мўлжалланган “тезкор хабар” хизмати ишга тушганлигини эълон қилади.
|
Фойдаланувчилар диққатига! 5 август |
Сервердаги профилактик ишлар туфайли 05.08.09 й. соат 23:00 дан 07:00 (06.08.09 й.) гача «eKarmon» интернет-тўловлар тизими орқали тўловлар қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилади.
|
Диққат! Янги версия – eK Mobile Light 1.7 29 июл |
«eK Mobile Light» хизмати «eKarmon» интернет-тўловлар тизими фойдаланувчиларига қулайликлар яратиш ва ўзларининг кармонларини уяли алоқа телефонлари ёрдамида масофадан бошқариш учун ишлаб чиқарилган.
|
PAYNET ID ни eKarmon шахсий кабинетидан олинг – газ ва электр, ҳамда Extreme ва ГольфSTREAM учун тўлов ўтказинг! 27 июл |
Бундан буён, PAYNET ID картасини очиш учун PAYNET пунктларига боришингиз шарт эмас. Янги «PAYNET ID» хизмати ёрдамида «eKarmon» тизими фойдаланувчилари ўзларининг шахсий кабинетларидан PAYNET ID олишлари ва компьютер ёки мобил телефон ёрдамида коммунал хизматлар, ҳамда Extreme ва ГольфSTREAM интернет хизматлари учун тўловлар ўтказаишлари мумкин.
|
«eKarmon» тизими орқали «East Telecom» га тўлов ўтказинг 22 июл |
Эндиликда «eKarmon» интернет-тўловлар тизими фойдаланувчилари «East Telecom» дан телефон ва видео телефон учун тўлов ўтказишлари мумкин.
|
wap.ekarmon.uz – eKarmon янги хизмати 20 июл 2009 йил |
Бугундан бошлаб уяли алоқа телефонлари учун интернет манзил ишга тушди: http://wap.ekarmon.uz.
|
«eKarmon» тизимида канцтоварлар дўкони! 14 июл 2009 йил |
Ҳурматли «eKarmon» интернет-тўловлар тизими фойдаланувчилари. Тизимимизга diamondpaper.ek.uz. - канцелярия моллари дўкони уланиб, барча техник синовлардан муваффақиятли ўтганини маълум қиламиз.
|
«eKarmon» тизимига биринчи озиқ-овқатлар интернет-дўкони уланди 7 июл 2009 йил |
Тез-тез дўконларга бориб турасизми? Кундалик харидларингизни янги http://chayka.ek.uz манзилли интернет-дўконида қилиб кўринг ва маҳсулотлар учун «онлайн» ҳақ тўланг.
|
delishop.ek.uz интернет-дўконидан мазали италия ширинликлари 26 июн 2009 йил |
«eKarmon» тизимига илгари уланган, пиццерия ва Италия ошхоналари тармоғи - Il Perfetto ўзининг навбатдаги delishop.ek.uz интернет-дўконида мазали ва тансиқ ширинликларни таклиф этади.
|
Италянча ПИЦЦА, ПАСТА, ШИРИНЛИКЛАР ва бошқаларни eKarmon тизими орқали харид қилинг 20 июн 2009 йил |
Ўзига хос Италия рецепти асосида тайёрланган пицца, паста, сэндвичлар, шўрвалар ва ширинликларни «eKarmon» тизимига уланган Il Perfetto интернет-дўкони етказиб бериш шарти билан таклиф этади.
|
"ЗВЕРИ" гуруҳи –eKarmon тизимидан чипталар сотиб олинг 9 июн 2009 йил |
Фақатгина бир кун – 4-июл 2009 йил соат 19 00 да, «Истиқлол» санъат саройида «Звери» гуруҳининг концерт дастури бўлиб ўтади. eKarmon фойдаланувчилари чипталарни «eKarmon» интернет-тўловлар тизимига уланган www.Kamalov.uz сайтидан ўзларига қулай вақт ва жойдан сотиб олишлари мумкин.
|
Хорижий юлдузлар концертларига чипталар - «eKarmon» тизими орқали 8 июн 2009 йил |
«eKarmon» интернет-тўловлар тизимига «Kamalov.Uz» продюсерлик маркази сайти - www.Kamalov.uz уланди. Эндиликда «eKarmon» фойдаланувчилари хорижий юлдузлар концертларига ва бошқа тадбирларга чипталарни ўзларига қулай вақтда, уйдан ёки офисдан чиқмай туриб сотиб олишлари мумкин.
|
VISA инфокиосклари – VISA халқаро пластик карталари ёрдамида «eKarmon»ингизни тўлдиринг! 5 июн 2009 йил |
Эндиликда «eKarmon» фойдаланувчилари ўзларининг электрон кармонларини ATB «O'zsanoatqurilishbank»" томонидан берилган VISA пластик карталари ёрдамида VISA инфокиоскларида тўлдиришлари мумкин.
|
«eKarmon» тизимида Ўзбектелеком ADSL интернетига тўланг 28 май 2009 йил |
Бундан буён «eKarmon» тизими фойдаланувчилари Ўзбектелеком ADSL интернети учун «онлайн» режимида тўлов ўтказиш имкониятига эгалар.
|
eKarmon – тўлов янада осон бўлди! 18 май 2009 йил |
«eKarmon Group» компанияси «онлайн» тўлов ва еКармонларни бошқариш бўйича янги лойиҳаларни жорий этиш билан биргаликда мижозларга максимал даражада қулайлик, тезкорлик ва мобилликни тақдим этади.
|
Янги фойдаланувчилар фотосуратлари 14 май 2009 йил |
12 май куни “eKarmon бир йиллиги” акцияси муваффақиятли бўлиб ўтди. Барча иштрокчилар eKarmon дан совғалар ҳамда биринчи 50 янги фойдаланувчилар 5000 сўмлик мукофотга эга бўлдилар. Ушбу мукофотлар уларнинг «eKarmon» тизимидаги электрон кармонларига ўтказиб берилди.
|
Компания бир йиллиги муносабати билан «eKarmon»дан совғалар! 8 май 2009 йил |
Фақатина 12 май куни «eKarmon» тизими бир йиллиги муносабати билан!
Ўзингизга «eKarmon» тизимида электрон кармон очинг ва 5000 сўмлик мукофот ва компаниядан совғалар олинг.
Шошилинг! Мукофотлар сони чекланган!
|
«eKarmon» тизимига - http://daye.ek.uz - янги интернет-дўкон уланди! 29 апрел 2009 йил |
Янги http://daye.ek.uz интернет-дўкони ўз соҳасида эътиборга сазовор бўлган ишлаб чиқарувчи - DAYE нинг юқори сифатли боғдорчилик техник воситаларини эътиборингизга ҳавола қилади. DAYE интернет-дўкони турли модефикациялардаги майса ўргич (газонокосилка) лар, триммерлар ва бошқа асбоб-ускуналарни харидорларга қониқарли нархларда таклиф қилади.
|
«eK SMS» хизмати – SMS-хабарлар ёрдамида «eKarmon» электрон кармонини бошқариш 24 апрел 2009 йил |
«eKarmon Group» компанияси ўзининг навбатдаги лойиҳасини тақдим этади – eK SMS – SMS-технологиялар ёрдамида тўловлар амалга ошириш. Эндиликда, мазкур хизмат ёрдамида «eKarmon» тизими хизматлари янада ҳаммабоп ва мобил бўлди!
|
Zor.uz – Эълонлар тармоғи, «eKarmon» тизимига уланди 18 апрел 2009 йил |
Zor.uz сайтида пуллик хизматларга хақ тўлаш имконияти ишга тушди. Эндиликда эълонларни ажратиш, юқори қаторга кўтариш ва рағбатлантириш мумкин.
|
«eKarmon» тизимига rostel.ek.uz интернет-дўкон уланди 1 апрел 2009 йил |
Бизнинг тизимимизга янги http://rostel.ek.uz - интернет-дўкони уланди!
|
Хурматли «eKarmon» тизими фойданалувчилари! 26-Март 2009 йил |
eKarmon интернет-тўлов тизими воситасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича хизмат кўрсатувчи Шартнома – оммавий оферта ва тарифларнинг янги версияси сайтимизда жойлаштирилгани ҳақида Сизга хабар қиламиз.
|
Онлайн эҳсон хамма учун! 25-март 2009 йил |
Маълумки, «eKarmon» интернет-тўловлар тизими оператори «eKarmon Group» компанияси ўтган йилнинг декабрь ойида «Ehson» деб номланган Ўзбекистонда биринчи «онлайн» хайрия лойиҳаси - http://ehson.ek.uz. сайтини тақдим этган эди.
|
«eKarmon» тизимига www.ixlos.uz янги интернет-дўкон уланди 3-Март 2009 йил |
«eKarmon» интернет тўловлар тизимига www.ixlos.uz - янги интернет-дўкони уланди. Энди бизнинг мижозларимиз ўзларига ва яқинларига диний-маърифий китоблар, DVD ва аудио дисклар, мушки анбарлар ва кўпгина бошқа нарсаларни харид қилишлари мумкин.
|
Хурматли «eKarmon» тизими фойданалувчилари! 4-феврал 2009 йил |
5-февраль 2009 йилдан бошлаб «eKarmonизация» акцияси уяли алоқа операторлари, шаҳар телефон тармоғи ва
Platimun Mobile. хизматлари тўловлари учун якунланмоқда. Тарифлар билан батафсил бу ерда танишингиз мумкин.
|
flowers.ek.uz- Тошкент гуллар салони «eKarmon» Интернет-тўловлари тизимига уланди 28 январь 2009 йил |
Сиз яқин инсонингиз, ҳамкасбингиз, меҳрибон онангиз ёки бувижонингизни гулдаста хадия этиб хурсанд қилмоқчимисиз? «Тошкент гуллари» салони сизнинг хизматингизга мунтазир. Ушбу гуллар салони энг нозик дидли мижозларни ҳам ўзининг антиқа гулдасталари билан хушнуд этади. Қувончли кунларингизни антиқа гулдасталар билан янада бўёқли қилинг!
|
Янги 2009-йилингиз билан! 29 декабрь 2008 йил |
Сизни ва жамоангиз аъзоларини кириб кeлаётган Янги 2009-йил билан чин дилдан муборакбод этамиз. Янги йилда сизга ва яқинларингизга оилавий бахт, омад ва қувонч доимо ҳамроҳ бўлишини тилаймиз. Юртимизнинг ривожланиши, ҳамда халқимизнинг фаровон хаёти йўлида олиб бораётган ишларингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз.
|
«Ehson» - Ўзбекистонда биринчи «онлайн» хайрия лойихасининг тақдимоти 2 декабр 2008 йил |
2 декабр куни «eKarmon Group» компанияси офисида компаниянинг навбатдаги лойиҳаси - «Ehson» деб номланган онлайн» хайрия лойихаси - http://ehson.ek.uz сайтининг тақдимоти ўтказилди.
|
Тошкент ахборот технологиялари университетида «eKarmon кунлари» 11 ноябр 2008 йил |
«eKarmon» интернет-тўловлар тизими оператори «eKarmon Group» компанияси Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда 11-13 ноябр кунлари «eKarmon кунлари» деб номланган тадбир ўтказади. Мазкур тадбир, талабаларда электрон тижорат ва электрон ҳужжат алмашинуви соҳасида назарий ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган.
|
Юқори сифатли кафел плиткалари ва линолеумлар интернет дўкони 6 ноябр 2008 йил |
stroygorod.ek.uz – бу «eKarmon» тизимига уланган янги интернет-дўкон. Ажойиб безак материаллари Россия ва Хитой каби давлатлардан келтирилган. Сиз таклиф этилаётган товарларнинг кенг ассортименти билан танишиб, шу вақтнинг ўзида истаган товарни харид қилишингиз мумкин. Кафел плиткаси ва линолеумларга Сиз учун энг қулай бўлган усул билан буюртма беришингиз мумкин: stroygorod.ek.uz интернет-дўкони сайтида.
|
«InfinBANK» «eKarmon Group» МЧЖ билан ҳамкорликда 30 октябр 2008 йил |
ХОАТБ «InfinBANK» «eKarmon Group» МЧЖ билан агентлик шартномасини имзолади. «InfinBank» нинг асосий йўналишларидан бири кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашдир.
|
«eKarmon Group» «Ўзбекистон почтаси» илмий-техник семинарида 24 октябр 2008 йил |
Бугун «Ўзбекистон почтаси» ОАЖда “Почта соҳасида ахборот технологияларини қўллаган ҳолда молиявий хизмат турларини ташкиллаштириш ва ривожлантириш” республика илмий-техник семинари бўлиб ўтди.
|
«eKarmon Group» компанияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида чакана тўловлар тизимини йўлга қўйишда АКТни қўллаш ... 17 октябр 2008 йил |
«eKarmon Group» МЧЖ бош директори Дилшод Абдуқодиров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида бўлиб ўтган семинарда чиқиш қилди. Ўзбекистон банк тизими ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг роли мавзусига бағишланган тадбир, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қумитаси томонидан ташкил қилинди.
|
«eKarmon» Ўзбекистон Республикаси минтақаларига чиқмоқда 7 октябр 2008 йил |
Фарғона, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Навои, Хоразм ва Нукус – эндиликда «eKarmon» Интернет-тўловлар тизимида рўйхатдан ўтган ушбу минтақалар аҳолиси электрон рақамли имзо (ЭРИ) сертификатларига эга буладилар.
|
Электрон кармонларни тўлдириш учун янги пунктлар! 2 октябр 2008 йил |
«eKarmon Group» ва АТБ «АLOQA BANK» ўртасида тузилган Агентлик шартномасига мувофиқ, акционерлик тижорат «Алоқабанк»нинг Агентлик пунктлари очилиб, тулиқ фаолият олиб бормоқда. Эндиликда, Сиз Тошкент шахрида жойлашган 13 кассада электрон кармонларингизни тўлдиришингиз ва идентификациядан ўтишингиз мумкин.
|
Ийд-ул-фитр байрами билан табриклаймиз 30 сентябр 2008 йил |
«eKarmon Group» компанияси Ўзбекистон аҳолисини муборак Ийд-ул-фитр байрами билан табриклайди. Ҳар бир оилага тинчлик, хотиржамлик, соғлиқ ва барака тилаймиз. Байрамингиз билан, азиз ватандошлар!
|
Ҳурматли «eK Mobile» акцияси иштирокчилари! 30 сентябр 2008 йил |
ICTExpo-2008 кўргазмасидан сўнг, флаер анкетасида Сиз кўрсатиб ўтган электрон манзилга, «eKarmon» интернет-тўловлар тизимида рўйхатдан ўтиш учун линкга эга бўлган маълумот жўнатилган эди.
|
«ICT EXPO-2008» кўргазмасида «eKarmon» стенди ташриф буюрувчиларда энг кўп қизиқиш уйғотди. 27 сентябр 2008 йил |
«ICT EXPO-2008» кўргазмасида «Энг кўп ташриф буюрилган стенд учун». Айнан шу мукофот 24 – 26 сентябр кунлари бўлиб ўтган «ICT EXPO-2008» кўргазмасида «eKarmon» интернет-тўловлар тизими оператори, «eKarmon Group» компанияси бош директорига топширилди.
|
«eKarmon Group» Ўзбекистонда АКТ ривожланишини ёритишда қўшган ҳиссаси учун журналистларга мукофотлар топширди 25 сентябр 2008 йил |
InfoCom-2008 анъанавий ахборот технологиялари ҳафталиги доирасида «Ахборотлашган жамиятни шакллантириш жараёнида оммавий ахборот воситалари фаолияти» мавзуида медиафорум бўлиб ўтди.
|
Барчани 24-26 сентябрь ICTExpo-2008 кўргазмаси «eKarmon» стендига таклиф этамиз! 23 сентябр 2008 йил |
«eKarmon Group» МЧЖ республикамизнинг барча аҳолисини ICTExpo-2008 кўргазмасидаги "eKarmon" стендига таклиф этамиз. Кўргазма 24-26 сентябр кунлари Тошкент шахридаги УзЭкспомарказнинг 2- павильонида, 24-25 сентябр кунлари Андижон шахридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтади (батафсил маълуот бу ерда).
|
«eKarmon» тизимига 21-интернет-дўкон уланди! 22 сентябр 2008 йил |
«eKarmon» интернет-тўловлар тизимига йигирма биринчи интернет-дўкон http://holodilnik.ek.uz маиший техника дўкони уланди.
|
«eKarmon» тизимида канцтоварлар дўкони! 20 сентябр 2008 йил |
Эндиликда «eKarmon» тизимида дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг концелярия товарларини харид қилиш мумкин.
|
«eKarmon» орқали автомобил эҳтиёт қисмларини ҳарид қилинг! 20 сентябр 2008 йил |
Ҳурматли «eKarmon» интернет-тўловлари тизими фойдаланувчилари. Тизимимизга «Euro Auto Parts» автомобил эҳтиёт қисмлари дўкони улангани ҳақида маълум қиламиз.
|
«eKarmon Group» бош директори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида чиқиш қилди. 19 сентябр 2008 йил |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг шу йил 19 сентябр куни бўлиб ўтган давра суҳбати “Замонавий ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиши ва ёшлар маънавияти” мавзусига бағишланди.
|
Матбуот анжумани: «eKarmon» интернет-тўловлар тизими – ишончли, кулай, истиқболли! 15 сентябр 2008 йил |
2008 йил 15 сентябр куни Миллий матбуот марказида «eKarmon» интернет-тўловлар тизими оператори «eKarmon Group» компанияси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбир электрон тижорат соҳасида фаолият олиб бораётган компаниянинг учта муҳим ривожланиш босқичига бағишланди.
|
«eKarmon» тизимига яна битта китоблар дўкони уланди! 15 сентябр 2008 йил |
Ҳурматли «eKarmon» интернет-тўловар тизими фойдаланувчилари. Тизимимизга Ўзбекистон ва Россия нашрларининг яна битта китоблар дўкони www.kniga.uz уланиб, барча техник синовлардан муваффақиятли ўтгани ҳақида маълум қиламиз.
|
«eKarmon» минтақаларда хизматлар учун ҳақ тўлаш имконини бермокда 13 сентябрь 2008 йил |
Эндиликда республикамизнинг турли шахарларида истиқомад қилувчи «eKarmon» тизими мижозлари қуйидаги коммунал ҳизматлар ва телефон алоқаси учун ҳақ тўлаш имконига эга:
|
«eKarmon Group» «Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 10 миллионта» тантанали маросимидаги лотерея ғолибларига мукофотлар топширди. 11 сентябр 2008 йил |
Ўзбекистонда 2008 йил сентябр ойида мобил алоқа абонентлари сони 10 миллионга етди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида тантанали маросим ташкил этилди.
|
«eKarmon Group» Ўзбекистоннинг тижорат банклари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни давом эттирмокда. 8 сентябр 2008 йил |
Агентлик пунктларини кенгайтириш йўли билан ўз мижозларига қулайликлар яратиш мақсадида «eKarmon Group» МЧЖ ва «Multisoft Solutions» МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг учта тижорат банки билан Агентлик шартномаларини имзолади:
|
Таъмирлаш ишларини бошладингизми? Янги Avtomatika қурилиш материаллари дўкони Сизнинг хизматингизда 5 сентябр 2008 йил |
http://avtomatika.ek.uz интернет-дўкони ички та ташқи ишлар учун қурилиш матералларининг кенг ассортиментини тақдим этади. eKarmon тизими ёрдамида қуруқ қурилиш қоришмалари, бўёқлар, локлар ва бошқа зарур бўлган матералларни харид қилишингиз мумкин.
|
«eKarmon Group» компанияси Ўзбекистон аҳолисини муборак Рамазон ойи билан қутлайди. 1 сентябр 2008 йил |
Сиз ва яқинларингизга мастаҳкам соғлиқ, ҳонадонингизга тинчлик ва осойишталик тилаб қоламиз!
|
Улар 16 га етди! Ва бу ҳали ҳаммаси эмас! 27 август 2008 йил |
Кичкинтойларингизни ҳурсанд қилмоқчимисиз? Дўконларни айланишга вақтингиз йўқми?
Унда Сизни, болаликнинг асл дунёси http://toys.ek.uz интернет-дўконига таклиф этамиз. Ушбу «онлайн» дўконда тақдим этилаётган ўйинчоқлар юқори сифат материаллардан тайёрланган. Сайтда товарларни батафсил ўрганиб, айнан Сизга ва фарзандингизга маъқул бўлган ўйинчоқни танлашингиз мумкин.
|
Мустақиллик байрами табрикномаси! 26 август 2008 йил |
«eKarmon Group» компанияси Сизларни Ўзбекистон Республикасининг 17 йиллиги билан табриклайди. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга тинчлик ва фаравонлик тилайди. Бутун халқимиз юксалиб яшнашига тилакдошмиз!
|
Ҳурматли хонимлар ва жаноблар! 23 август 2008 йил |
eKarmon тизимига яна учта дўкон уланди:
http://kley-pva.ek.uz -ПВА елими
ihttp://plastherm.ek.uz - пластик трубалар ва фиттинглар
http://meldina.uz -гилам маҳсулотлари
|
Автомобил шиналари интернет орқали - «eKarmon» интернет-тўловлар тизимига http://avtoplus.ek.uz интернет дўкони уланди 12 август 2008 йил |
Автохайдовчилар диққатига!
|
http://stroyka.ek.uz – қурилиш ва пардозлаш материаллари дўкони «eKarmon» интернет-тўловлар тизимига уланди. 12 август 2008 йил |
«eKarmon» тизими http://stroyka.ek.uz қурилиш ва пардозлаш материаллари дўконини улаш билан, Ўзбекистон аҳолисига ўз турар жойлари, биноларини ободонлаштиришда вақт ва маблағларини тежашга ёрдам беради. Мазкур дўкон Туркия, ХХР каби хорижий давлатлар ҳамда
|
Сиз китобларни интернет орқали сотиб олганмисиз? «eKarmon» тизими китоб интернет-дўконини рўйхатдан ўтказиб, сизга бунда ёрдам беради! 08 август 2008 йил |
Эндиликда «eKarmon» интернет-тўловлар тизими ёрдамида Ўзбекистон Республикаси аҳолиси турли йуналиш ва жанрлардаги китоб ва журналларни, ўз уйларида ёки иш жойларидан сотиб олишлари мумкин.
|
http://uztech.ek.uz - «eKarmon» тизимида рўйҳатдан ўтган компьютер техникасининг янги дўкони. 07 август 2008 йил |
«eKarmon» интернет-тўловлар тизимига компьютер техникасининг http://uztech.ek.uz янги интернет-дўкон уланди. Эндиликда «eKarmon» тизими орқали хамьюртларимиз мамлакатимизнинг исталган нуқтасидан уйдан ёки офислардан
|
Эндиликда сифатли гиламларни http://сarpet.ek.uz сайтида «eKarmon» тизими орқали сотиб олиш мумкин 06 август 2008 йил |
«eKarmon» интернет-тўловлар тизимига http://сarpet.ek.uz янги интернет-дўкон уланди. Эндиликда мамлакатимизнинг турли нуқталаридаги Ўзбекистон аҳолиси сифатли гиламларни уйда ёки офисларида ўтирган ҳолда, «eKarmon» тизими орқали сотиб олишлари мумкин.
|
Ўзбекистон электрон тижорат тизими - «eKarmon» нинг илк натижалари, илк интернет-дўконлари 31 июл |
Маълумки, июл ойидан бошлаб «eKarmon Group» МЧЖ маҳаллий тадбиркорларга «eKarmon» интернет-тўловлар тизимига уланиш бўйича ечимлар пакетини тақдим этиш йўли билан, Ўзбекистон Республикасида электрон савдо бозорини кенгайтириш ва ривожлантиришга йўналтирилган йирик масштабли акция ўтказмоқда.
|
«eKarmon Group» компанияси махаллий тадбиркорларга «eKarmon» интернет-тўловлар тизимига уланишда ечимлар пакетини бепул тақдим этмокда 9 июл 2008 йил |
Шу кунларда интернет-тўловлар тизими оператори, «eKarmon Group» компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишончли ва қонуний электрон тижорат бозорини ривожлантиришга йўналтирилган йирик масштабли компанияни ўтказмокда.
|
«eKarmon Group» компанияси «Ёзги eKarmonизация» Акциясини ўтказмокда 8 июль 2008 йил |
«eKarmon Group» компанияси бутун ёз давомида «Ёзги eKarmonизация» акциясини ўтказмокда.
|
«eKarmon» интернет-тўловлар тизимида фойдаланадиган электрон чеклар (транзакциялар кўчирмаси) фискал чекларга расмий тенглаштирилди 2 июл 2008 йил |
Электрон тижоратнинг жадал ривожланишини рағбатлантириш, чакана савдода электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 21 май 102 - сонли
|
Яқинда «eKarmon Group» МЧЖ ва «Multisoft Solutions» МЧЖ «Ипак Йўли» ОА ИТБ ва АТ «Алока Банк» тижорат банклари билан шартномалар имзоладилар 14 июнь 2008 йил |
Яқинда «eKarmon Group» МЧЖ ва «Multisoft Solutions» МЧЖ «Ипак Йули» ОА ИТД ва АК «Алока Банк» тижорат банклари билан шартномалар имзоладилар
|
«eKarmon» дан «Euro 2008» Акцияси 7 июн 2008 йил |
«eKarmon Group» компанияси ўз мижозларига футбол бўйича чемпионати «Euro 2008»
давомида янада кўпроқ ижобий ҳиссиётларга эга бўлиш имкониятини бермоқда.
|
«eKarmon» интернет-тўловлар тизимининг 2008 йил 3-5 июн кунларига мўлжалланган Халқаро электроника ва электротехника форумида (“ExpoElectronica Uzbekistan 2008”) 23 май 2008 й |
Ҳурматли www.ekarmon.uz вэб-сайтининг меҳмонлари
|
«eKarmon» интернет-тўловлар тизими «Bankexpo – 2008» кўргазмасида 22 май 2008 йил |
«eKarmon Group» 20-22 май кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтган банк технологиялари, жиҳозлари ва хизматлари «Bankexpo – 2008»
|
«eKarmon Group» МЧЖ, «Multisoft Solutions» МЧЖ билан хамкорликда Best Soft - Uzbekistan 2008 (15-16 май 2008 й) кўргазмасида махсус мукофотга сазовор бўлди. 16 май 2008 ЙИЛ. |
Кўргазмада «eKarmon Group» компанияси «eKarmon» интернет-тўловлар тизими имкониятлари ва устуворликларини муносиб намойиш этиш мақсадида қатор тадбирларни ўтказди. Мазкур янгиликка қизиқиш билдирган хар бир кишига, компания вакиллари
|
|
|
Миллий Матбуот Марказида «eKarmon» интернет-тўловлар тизими, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижоратни амалга оширишда.. 12 май 2008й |
2008 йил 12 май куни Миллий Матбуот Марказида «eKarmon» интернет-тўловлар тизими, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
|
Қурбон хайити байрами билан табриклаймиз! 26 ноябр |
«eKarmon Group» компанияси Ўзбекистон аҳолисини муборак Қурбон-хайит байрами билан табриклайди. Ҳар бир оилага тинчлик, хотиржамлик, соғлиқ ва барака тилаймиз. Байрамингиз билан, азиз ватандошлар!
|